Original upload date: Tue, 27 Sep 2016 00:00:00 GMT
Archive date: Thu, 16 Dec 2021 03:00:40 GMT
Бундан 25 йил муқаддам Совет империясининг харобалари ўрнида пайдо бўлган янги мустақил давлатлар репрессив сиёсий тузум ва фалаж иқтисодни мерос қилиб олган эдилар.
Уларнинг кўпчилиги тез орада бу м
...
еросдан қутулиб, янгича тараққиёт йўлини танладилар.
Аммо Совет Иттифоқининг энг йирик мусулмон аҳолисига эга бўлган Ўзбекистон учун миллий мустақиллик Михаил Горбачёв даврида қўлга киритилган нисбий диний ва сиёсий эркинликларнинг йўқотилишини англатар эди.
Йигирма беш йил мобайнида Ислом Каримов ҳукумати буни ислом ақидапарастлиги ва экcтремизм таҳдиди билан тушунтириб келди.
Исломий ақидапарастлик ҳақиқатми ёки афсона?
Диний экcтремизм сабабми ё оқибат?
1991 йил декабридаги илк президентлик сайловларидан кўп ўтмай, Ўзбекистонга сафар қилган Би-би-си журналистлари ушбу саволларга жавоб топишга уринганлар.
Ўтган вақт мобайнида бу саволлар долзарблигини йўқотмагани учун "Ҳилол ва юлдуз-Оллоҳга ошиқ Фарғона" ҳужжатли филмини эътиборингизга ҳавола этишни лозим топдик.
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.